Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда “Қамбарота-1” ГЭСи қурилиши лойиҳаси муҳокама қилинди
09:08 / 2025-01-28

Пойтахтимизда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон энергетика вазирлари ҳамда Жаҳон банки вакиллари иштирокида ўтказилган учрашув “Қамбарота-1” ГЭС қурилиши лойиҳасининг муҳокамасига бағишланди.

Унда “Қамбарота-1” ГЭС қурилиши уч давлат ҳамкорлигида амалга оширилаётгани ва бу лойиҳа Марказий Осиёнинг энергетика соҳасидаги узоқ муддатли барқарорлигини таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди.  

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг қайд этишича, лойиҳа Марказий Осиёда иқтисодий ривожланиш ва “яшил” иқтисодиётга ўтиш жараёнларини тезлаштиришда муҳим аҳамият касб этади.  

–Биз “Қамбарота-1” ГЭСи лойиҳасининг барча иштирокчиларини Тошкентда қабул қилишдан мамнунмиз. Ушбу лойиҳа минтақанинг энергетик хавфсизлигини мустаҳкамлаб, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш имконини беради, – деди вазир.  

Қирғизистон энергетика вазири Таалайбек Ибраевнинг сўзларига кўра, “Қамбарота-1” ГЭСи “аср лойиҳаси”дир. 2024 йилда Вена, Брюссель ва Вашингтонда бўлиб ўтган мулоқотларнинг давоми бўлган ушбу учрашув лойиҳани мувофиқлаштириш ва халқаро молиявий қўллаб-қувватлашни жалб этиш учун муҳим ҳисобланади.  

Мулоқот давомида томонлар "Қамбарота-1" ГЭСи қурилиши лойиҳасини биргаликда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан келишувга эришди. Лойиҳани рўёбга чиқаришнинг асосий босқичлари белгилаб олинди ҳамда уни амалга ошириш схемаси тасдиқланди. 

Н.Зиёдуллаева,

ЎзА