ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимизда дунёнинг 16 давлатидан 353 нафар етакчи шахматчи иштирок этаётган нуфузли турнир бошланди.
Мусобақа иштирокчилари уч гуруҳ («Мастерс», «А», «Б»)га бўлинган ҳолда ўтказилмоқда. Умумий мукофот жамғармаси 80 000 АҚШ долларини ташкил этадиган «Президент кубоги»да ёшлар, аёллар, фахрийлар ва ўсмирлар ўртасида ҳам алоҳида номинациялар бўйича ғолиблар аниқланади.
[gallery-26569]
«Мастерс» гуруҳида жаҳон шахматининг етакчи вакиллари — Ниҳал Сарин, Шант Саргсян, Александр Гришчук, Фредерик Свейн каби кучли гроссмейстерлар билан бирга ўзбекистонлик Шамсиддин Воҳидов, Абдумалик Абдусалимов, Муҳиддин Мадаминов ҳам совринли ўринлар учун баҳс олиб бормоқда.
«Президент кубоги» ғолиб ва совриндорлари 12 декабрь куни аниқ бўлади.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА