Бугун, 2023 йил 30 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон анжуманлар саройида БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро ҳамкорлик бўйича иккинчи глобал форуми бошланди.
Унда юзга яқин хорижий парламент раҳбарлари ва вакиллари, халқаро парламентлараро ташкилотлар раҳбарлари, халқаро ташкилот вакиллари, хорижий экспертлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.
Маълумки, мамлакатимизда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш борасида улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда, халқаро майдонда илғор ташаббуслар илгари сурилмоқда. Натижада Ўзбекистон бу борада бутун дунёга намуна сифатида кўрсатилмоқда.
Жорий йил ноябрь ойида Ўзбекистонда илк маротаба Барқарор ривожланиш мақсадлари ойлиги ташкил этилди.
Глобал форум якуни бўйича Тошкент коммюникеси қабул қилиниши кутилмоқда. Шунингдек, БМТ Бош Ассамблеясининг “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда фуқаролик жамияти иштирокини кенгайтириш тўғрисидаги”ги резолюцияси лойиҳаси муҳокама қилинади.
Форум тафсилотлари, унда билдириладиган муҳим фикрлар ҳақида ЎзА расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали таништириб борамиз. Бизни кузатиб боринг!
Норгул Абдураимова,
Носир Ҳайдаров (сурат),
ЎзА мухбири