Тошкентда пара дзюдо бўйича мамлакат чемпионати старт олди
Пойтахтимиздаги “Универсал спорт саройи”да заиф кўрувчи ва кўзи ожиз спортчилар ўртасида пара дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди.
Унда республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 120 нафар спортчи ғолиблик учун татамига чиқади.
Иштирокчилар халқаро талаблар асосида J1 (кўзи ожиз) ва J2 (заиф кўрувчи) йўналишларида кураш олиб боради. Мусобақага тажрибали ҳакамлар жалб этилган бўлиб, барча жараёнлар шаффоф, ҳалол ва адолатли тарзда ўтказилади.
Мусобақадан кўзланган асосий мақсад, пара дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоасига муносиб номзодларни саралаб олишдан иборат.
Мамлакат чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари эртага – 17 июль куни маълум бўлади.
[gallery-7937]
Муҳаммад АМИН (сурат),ЎзА