Бугун, 8 январь куни пойтахтимиздаги Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бокс бўйича 17 ёшгача бўлган қизлар ва ўсмир қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари бошланади.
Кеча Ўзбекистон бокс федерациясида мазкур биринчилик олдидан мандат комиссиясининг йиғилиши, қуръа ташлаш маросимлари бўлиб ўтди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва юртимизнинг барча вилоятларидан келган 300 нафарга яқин ёш боксчи қизлар ўз вазн тоифаларида баҳс олиб боради.

Чемпионатнинг 17 ёшгача бўлган қизлар мусобақасида 130 нафарга яқин иштирокчи 10 та вазнда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган бўлса, ўсмир боксчи қизлар мусобақасида 150 нафардан зиёд чарм қўлқоп усталари 13 та вазндаги жангларда рингга кўтарилади.
Бугун куннинг биринчи ярмида вазн ўлчаш тадбирлари ташкил этилса, кунинг иккинчи ярмида саралашнинг дастлабки 51 та жуфтлиги иштирокидаги жанглар ташкил этилади.
11 декабрга қадар барча вазн тоифаларида саралаш жанглари, 12 декабрь куни чорак финал, 13 декабрда ярим финал ва 14 декабрь куни финал жанглари натижасида мамлакат чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари аниқланади.
Т.Рўзиев,
ЎзА