Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда “Ўзбекистон – Миср” тўқимачилик форуми ўтказилмоқда
15:43 / 2022-05-31

Uz-Kor Textile Technopark биносида Ўзбекистон – Миср тўқимачилик форуми бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги кўмагида 25 нафардан зиёд Миср тўқимачилик корхоналари вакилларининг мамлакатимизга амалий ташрифи уюштирилди.

UzTextile-News маълумотига кўра, бизнес-миссияга Миср тўқимачилик саноатини ривожлантириш уюшмаси раиси бошчилик қилмоқда.
Таъкидланишича, 30 май – 3 июнь кунлари бўлиб ўтаётган ташриф доирасида  Андижон, Фарғона, Самарқанд, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳри тўқимачилик саноати салоҳияти билан танишилмоқда. Ҳар бир вилоятда ва республикамиз пойтахтида “В2В” шаклидаги учрашувлар ўтказилмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидалшча, Ўзбекистон – Миср тўқимачилик форуми янги бозорларга чиқишга қулай имконият тақдим этади.

ЎзА