Тошкентда Ўзбекистон-Франция бизнес-форуми бўлиб ўтади
Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ва Франция Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Орелия Бушез ўртасида бўлиб ўтган музокаралар чоғида қайд этилди.
Тадбир жорий йилнинг апрель ойида бўлиб ўтади. Хусусан, Франция Республикасининг савдо вазири Оливер Бешт бошчилигидаги Франциянинг MEDEF International Тадбиркорлар ҳаракати таркибига кирадиган компаниялар вакилларидан иборат делегация Ўзбекистонга ташриф буюради.
Ташриф дастурига кўра, Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 9-йиғилиши ва икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари иштирокида бизнес форум ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Парижга ташрифи доирасида умумий қиймати 6 млрд евродан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилган эди.
Г. Абдуллаева тайёрлади, ЎзА