English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда Ўзбекистон – БАА бизнес форуми бўлиб ўтди
19:44 / 2021-08-25

Бирлашган Араб Амирликлари иқтисодиёт вазири Абдулла бин Тук ал-Марри бошчилигидаги ушбу мамлакат делегацияси Ўзбекистонда бўлиб турибди. Ташриф давомида делегация таркибида келган БАА вазирлик ва компаниялари вакиллари пойтахтимизда бўлиб ўтган қатор тадбирларда иштирок этди.

Жумладан, Ўзбекистон – БАА бизнес форуми икки мамлакат иқтисодий салоҳияти ва кўпқиррали ҳамкорлигини намоён этди. Унда Ўзбекистон ва БАА вазирлик ва идоралари, бизнес доира вакиллари иштирок этди.

Форумда икки мамлакат бизнес ҳамжамияти вакиллари Ўзбекистонда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ўзаро манфаатли савдо битимларини тузиш имкониятларини муҳокама қилди.

Тадбирда БАА делегациясига иқтисодиёт вазири Абдуллоҳ бин Тук ал-Марри, Ўзбекистон делегациясига Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бошчилик қилди.

Икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик истиқболлари, хусусан, қўшма инвестиция лойиҳаларини кўпайтириш ва узоқ муддатли савдо алоқаларини ўрнатишнинг ишончли динамикаси қайд этилди.

Тадбир дастури доирасида Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, тоғ-кон саноати, электротехника, фармацевтика, заргарлик ва бошқа соҳалардаги сармоявий салоҳиятига бағишланган тақдимотлар бўлиб ўтди. Уларда БАА сармоядорлари мамлакатимизда амалга оширилаётган хусусийлаштириш дастури ва унинг амалдаги натижалари билан яқиндан танишди.

Форум доирасида ўтган В2В ва G2В учрашувлари икки мамлакат бизнес вакилларига ўзаро фикр ва лойиҳа таклифлари алмашиш, ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш ва аниқ келишувларга эришиш учун платформа бўлиб хизмат қилди.

Тадбир якунлари бўйича икки томонлама келишувлар, жумладан, Ўзбекистон – БАА бизнес кенгашини тузиш тўғрисида битим, Ўзбекистон Республикасининг “World Logistics Passport” халқаро савдога кўмаклашиш дастурига қўшилиш тўғрисида келишув, “Е20 Investments Лтд” инвестицион корхонаси ўртасида Ўзбекистонда гилос етиштиришни ташкил етиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича битимга эришилди.

Шунингдек, Ўзбекистон томонидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбарияти ва БАА томонидан Абу-Даби иқтисодий ривожланиш департаменти ўртасида иқтисодий ривожлантириш тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Беҳруз Худойбердиев, ЎзА