French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда овқатдан заҳарланиш ҳолати кузатилди
11:42 / 2023-01-20

Пойтахтимизда фаолият кўрсатаётган қурилиш фирмасининг 20 нафар ишчиси овқатдан заҳарланди.

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.  

Таъкидланишича, қурилиш фирмасининг ишчилари Тез тиббий ёрдам машинасида Республика ихтисослаштирилган эпидемиология микробиология ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази қабул бўлимига овқат токсикоинфекцияси шубҳаси билан олиб келинган.  

Ҳозирда беморларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг аҳволи қоникарли ҳолатда.  

Шу ўринда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати юртдошларимиздан сифати ва хавфсизлиги кафолатланмаган маҳсулотларни истеъмол қилмаслик, истеъмол учун мўлжалланган таомларни тайёрлаш ва сақлашда санитария-гигиена қоидаларига амал қилишни сўрайди.  

ЎзА