Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда “Отлар паради” кўтаринки руҳда ўтказилди
12:29 / 2025-08-31

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастури тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатимизда янгиланиш, дўстлик ва бирдамлик, тинчлик ва тараққиёт рамзига айланган Мустақиллигимизнинг 34 йиллик байрами юртимизда катта шодиёналар билан нишонланмоқда.

Айём муносабати билан Тошкент шаҳрида жойлашган куч тузилмалари кавалерия бўлинмалари иштирокида Миллий гвардия бошчилигида "Отлиқ кавалерия паради" ташкил этилди.

Парад иштирокчилари Тошкентдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонаси автотураргоҳидан Амир Темур хиёбони бўйлаб, “Hyatt” меҳмонхонаси автотураргоҳигача бўлган масофада ҳаракатланиб, пойтахтимиз аҳлига ва меҳмонларга бир олам завқ улашди.

[gallery-25077]

Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастури тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашга қаратилган мазкур тадбирда турли вазирлик ва ташкилотлардан, хусусан Миллий гвардия фахрий қоровул батальони кавалерия эскадрони, Миллий гвардия Чавандозлар мактаблари, Миллий гвардия От спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Жамоат хавфсизлиги университети, Ўзбекистон Йилқичилик ва от спорти федерацияси, от спорти бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси чавандозлари иштирок этишди.

Таъкидлаш керакки, мамлакатимизда от спорти ривожига берилаётган алоҳида эътибор натижасида "Отлиқ кавалерия" паради мамлакатимизда нишонланадиган байрам саналари арафасида доимий ташкил этилиши анъанага айланиб улгурдики, мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллик шодиёналари нишонланаётган айни кунларда республикамизнинг кўплаб масканларида ҳамкор вазирлик ва ҳокимликлар билан биргаликда “отлар паради” ўтказилмоқда.

Т. Рўзиев, Н. Ҳайдаров (фото), ЎзА