Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда ўқиётган 82 минг 892 нафар талабанинг турар-жойга эҳтиёжи бор (+видео)
19:00 / 2022-09-09

Тошкент шаҳрида кундузги бўлимда таҳсил олаётган талабалар сони 157 мингни ташкил этмоқда. Шундан 82 минг 892 нафар талабанинг турар-жойга эҳтиёжи бор. Талабалар турар жойларидаги ўринлар сони эса 35 минг 639 та. Ҳозиргача 28 минг 142 нафар талаба мавжуд ўринларга жойлаштирилди. 145 мингдан ортиқ талаба ўз уйи ва қариндошларининг уйидан қатнаб ўқимоқда.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Таъкидланишича, 2026 йилгача талабаларни ётоқхона билан таъминлашни 70 фоизга етказиш белгиланган.

– Давлат-хусусий шериклик асосида ётоқхоналар қуриш бўйича тадбиркорлар қизиқиш билдирмади. Чунки, кўзда тутилган тартиб бўйича ҳисоб-китоб қилинса, 12 йилда ҳам пули чиқмас, сарф-харажатни қопламас эди, – дейди Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов.– Шундан кейин бу тартиб янгиланди. Тадбиркорларнинг манфаатини кўзлаб, субсидия ажратиладиган бўлди. Эндиликда, талабалар турар-жойи қурган тадбиркор катта фойда қилади. Давлат энди тадбиркор қурган ётоқхонада турган ҳар бир талаба учун ҳар йили 8 миллион сўм атрофида пул тўлаб беради. ОТМ атрофида бўш бино бўлса, тадбиркор уни реконструкция қилиб ётоқхонага айлантирса, давлат унга ҳам субсидия беради.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/fw6qPLMT10w" title="Тошкентда ўқиётган 82 минг 892 нафар талабанинг турар жойга эҳтиёжи бор" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Шунингдек, матбуот анжуманида бу ўқув йилида йўналишлар умумлаштирилиши, камайтирилиши айтилди. Бакалавриатдаги 2 мингдан ортиқ таълим йўналиши яна қисқартирилади. Ҳар бир мутахассислик ва касб бўйича малака талабларини ишлаб чиқиш ҳам муҳим. Бу борада Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда иш олиб борилмоқда.

Моҳигул Қосимова, Н. Абдувоитов (видео), ЎзА