ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги “Юнусобод спорт мажмуаси”да оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилиги старт олди. 21 мамлакатдан ташриф буюрган полвонлар 25 июлга қадар Осиё чемпионлиги учун баҳс олиб боришади.
Жўрабек Зоиров ва Нурилло Тоғаев мураббийлигидаги жамоамиз ушбу мусобақада деярли ҳар бир вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб боради. Бугун ўсмир йигитлар ўртасида -49 кг., қизлар тоифасида -40 кг. вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.
[gallery-7944]
Куннинг иккинчи ярмида ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада қитъамизнинг 21 мамлакатидан ташриф буюрган 300 нафарга яқин ёш оғир атлетика юлдузлари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромов, Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти Муҳаммад Жалуд, Осиё оғир атлетика федерацияси президенти Муҳаммад Юсуф Ал Манага иштирок этиб, мамлакатимизда ушбу спорт йил сайин катта суратлар билан ривожланиб бораётгани, бу борада давлатимизнинг спортни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётганини алоҳида таъкидлашди.
Муҳаммад АМИН (сурат),ЎзА