Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда ноқонуний диний таълим билан шуғулланган шахслар фош этилди
18:08 / 2026-02-09

Бугунги кунда мамлакатимизда диний таълим олиш учун барча қонуний шарт-шароитлар яратилганига қарамай, айрим шахслар шахсий манфаат йўлида ёшларни ноқонуний диний таълимга жалб қилаётгани ачинарли ҳолатдир.

Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти, унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида Тошкент шаҳрининг Сирғали туманида радикаллашувга қарши қаратилган тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида 1988 ва 1999 йилларда туғилган, Тошкент ислом институти талабалари бўлган шахслар томонидан ноқонуний диний таълим ташкил этилгани аниқланди.

Маълум бўлишича, улар ўз билганича “ҳужра” ташкил қилиб, вилоятлардан келган икки нафар вояга етмаган ҳамда яна икки нафар ўқувчи ёшга ётоқ шароитида, қонунга хилоф диний адабиётлардан фойдаланган ҳолда диний таълим бериб келган. Ушбу ноқонуний фаолият Сирғали тумани Номданак маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли хонадонлардан бирида 2024 йилдан буён давом этиб келгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан айбланувчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 229-прим моддаси иккинчи қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, ҳужрада таълим олган вояга етмаганларнинг ота-оналари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси асосида жавобгарликка тортилган.

Хамроз Баянов, ЎзА