Тошкентда моҳир чавандозлар беллашди
Пойтахтимиздаги «Universal horses stable» мажмуаси от спортининг конкур йўналиши бўйича бир қатор нуфузли мусобақаларга мезбонлик қилди.
Дастлаб, "Давлат солиқ хизмати кубоги" турнирининг 130 см баландликдаги тўсиқлардан от сакратишда ҳамюртларимиздан Мария Душченко, «Ла-луна» оти билан кумуш, Акбар Шарипов эса «Аффир» лақабли отида бронза медалини қўлга киритди.

"Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси" кубогида эса айнан 130 см тўсиқлардан ошишда Акбар Шарипов «Аффир» лақабли оти билан биринчи бўлди. Бекзод Қурбонов эса «Парис» лақабли оти билан шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА