Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда миллий ва ёшлар терма жамоаларимизнинг навбатдаги ўқув-машғулот йиғини бошланади
16:55 / 2020-08-03

Вадим Абрамов устозлигидаги миллий терма жамоамиз 3 августдан бир ҳафталик йиғинга киришиши, машғулотларга кимлар жалб этилганлиги ҳақида аввал хабар берган эдик.


Вадим Абрамов устозлигидаги миллий терма жамоамиз 3 августдан бир ҳафталик йиғинга киришиши, машғулотларга кимлар жалб этилганлиги ҳақида аввал хабар берган эдик. Бугун, шунингдек, Темур Кападзе бош мураббийлигидаги ёшлар (U-19) терма жамоаси ҳам йиғинини бошлайди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси октябрь ойида юртимизда ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади. Мазкур мусобақага жиддий ҳозирлик кўриш мақсадида пойтахтда ўн кунлик йиғин ўтказилиши режалаштирилди.

«Чиғатой» базасида ташкил этиладиган ушбу йиғинга мураббийлар штаби 27 нафар футболчини жалб этган. Машғулотларда Тимур Кападзега Денис Коростиченко, Сергей Чигодаев ҳамда Тимур Ғаниев ёрдам беришади.

Ўқув-машғулот йиғин аввалидан терма жамоа тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилади. Кўрик натижаларига кўра йиғинни бошлаш бўйича якуний қарор қабул қилинади. Юртимиздаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, машғулотлар ёпиқ тарзда ўтказилади.

Йиғинга чақирилган футболчилар:

Дарвозабонлар


Абдувоҳид Неъматов «Насаф»
Иззатилла Турсунов «Бунёдкор»
Шукрон Йўлдошев «Пахтакор»

Ҳимоячилар

Одилбек Абдумаджидов «Металлург»
Жавоҳир Рўзиев «Бунёдкор»
Абубакир Турдалиев «Насаф»
Дониёр Собиров «Пахтакор»
Аслиддин Тоштемиров «Турон»
Элдорбек Бегимов АГМК
Саидазамат Мирсаидов «Пахтакор»
Мурод Хўжамбердиев «Насаф»
БектимирАбдумоннонов «Пахтакор»

Ярим ҳимоячилар

Абдурауф Бўриев «Бунёдкор»
Диёр Раҳимқулов «Бунёдкор»
Бегзод Шамсиев «Пахтакор»
Даврон Анваров «Металлург»
Иброҳим Иброҳимов «Бунёдкор»
Жасур Тўхтасинов «Нефтегаз»
Улуғбек Акназаров «Навбаҳор»
Диёр Холматов «Пахтакор»

Ҳужумчилар

Анвар Ҳусанов «Пахтакор»
Музаффар Олимжонов «Бунёдкор»
Руслан Розиев «Пахтакор»
Хусаин Норчаев «Насаф»
Алишер Одилов «Пахтакор»
Отабек Жўрақўзиев «Бунёдкор»
Улуғбек Хошимов «Пахтакор»

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мезбонлик қиладиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ босқичида ҳамюртларимиз «А» гуруҳида Индонезия, Камбоджа ва Эрон ёшлар термасига қарши кураш олиб боради.