Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда Миллий техник малакани баҳолаш маркази қурилади
12:17 / 2024-08-29

Мамлакатимиз камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Вон До Ён билан учрашди.

Мулоқот давомида ҳамкорликнинг аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, Корея меҳнат бозоридаги эҳтиёждан келиб чиқиб, ушбу давлатга муайян тартибда ишчи кучи юбориш, касбий малакани баҳолаш каби йўналишлари муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICА) кўмагида Тошкент, Самарқанд, Шаҳрисабз ва Фарғона шаҳарларида очилган касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ишсиз фуқароларга замонавий касблар ўргатилиб, уларнинг бандлиги таъминланмоқда. Урганчда 9 миллион доллар грант маблағи ҳисобидан бешинчи мажмуа барпо этиляпти. Тошкент шаҳрида лойиҳа қиймати 5,5 миллион долларга тенг Миллий техник малакани баҳолаш ва ўқитувчилар малакасини ошириш маркази қурилиши бошланди. Бугунги кунда амалга оширилаётган жами 20 миллион долларлик лойиҳалар келгусида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиши кутиляпти.

Суҳбат чоғида юртимизга ташрифи режалаштирилган Корея Республикаси Адлия вазирлиги ва Ульсан провинцияси делегацияси вакиллари билан ўтказиладиган учрашувлар кун тартиби, кутилаётган келишувлар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Ш.Маматуропова,

ЎзА