English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда “Миллий либос-миллат рамзи” кўргазмаси очилди (+видео)
19:58 / 2023-03-03

Халқимиз орасида “Кийимига қараб кутиб олинади, одобига қараб кузатилади” деган нақлга бежизга амал қилинмайди. Сабаби, либослар инсонларнинг табиий ва эстетик эҳтиёжларини қондириши баробарида, уни кийган инсоннинг диди, характери, маълум бир миллатнинг урф-одатлари, ижтимоий муносабатлар, мафкуранинг баъзи бир элементлари, диний эътиқод, нафосат ҳамда эстетик нормаларни ўзида акс эттиради. Бундан ташқари, инсонларнинг кийимларида улар яшаган жой ва замон, ҳаётийлик, қувончли ёҳуд қайғули воқеалар ҳам акс этиши мумкин.

Қолаверса, ҳар бир халқнинг ўзига хос кийиниш услуби ва қадриятлари мавжуд бўлиб, уни асраб авайлаш ва келажак авлодга мерос қилиб қолдириш ўз тарихини ҳурмат қиладиган ҳар бир миллатнинг олий вазифаси ҳисобланади.  

Ушбу эзгу тамойиллар асосида, жорий йилнинг 2 март куни Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида “Миллий либос-миллат рамзи” номли маданий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.  

Тадбир Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи, Яккасарой тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Юнус Ражабий МФЙ хамда “Осиё рамзи” Ўзбекистон дизайнерлар уюшмаси ҳамкорлигида ўтказилди.

Маданий-маърифий тадбири доирасида ташкил этилган кўргазмада XIX–XX асрларда Тошкент-Фарғона, Самарқанд-Бухоро, Сурхондарё-Қашқадарё, Хоразм, Қорақалпоқ  ҳудудларида урф бўлган  миллий либослар,  авлоддан-авлодга ўтиб, бизгача етиб келган музей экспонатларидан олинган нусхалар, Тошкент–Фарғонанинг асл беқасамларидан тайёрланган чопонлар, Самарқанд-Бухоронинг ноёб зарҳал тўнлари, Сурхондарё-Қашқадарё услубига хос ранг-баранг ёрқин либослар намойиш этилди.  

Айрим ҳудудларнинг заргарлик буюмлари эса ўтган даврлар руҳиятини ўзида акс эттирган.  

Кўргазма жорий йилнинг 2 апрель санасига қадар давом этади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/GyYAvODyL3E" title="Тошкентда “Миллий либос-миллат рамзи” кўргазмаси очилди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Моҳичеҳра Эшмирзаева, Дониёр Якубов, ЎзА