Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда метронинг тўрт бекатида вестибюллар қайта очилди
14:23 / 2025-12-10

Тошкент метрополитенининг хабар беришича, шаҳар аҳолисининг метродан фойдаланиш даражаси ва йўловчи оқимининг ортиши муносабати билан узоқ йиллар давомида ёпиқ бўлиб келган “Ўзбекистон”, “Машинасозлар”, “Ғафур Ғулом” ва “Миллий боғ” метро бекатларининг бир томон кириш (вестибюл) қисмлари қайта очилди.

Маълумотларга кўра, мазкур вестибюллар тўлиқ таъмирланган ва замонавий техник жиҳозлар билан таъминланган. Шунингдек, эскалаторлар, ногиронлиги бўлган йўловчилар учун лифтлар ва санитар ҳожатхоналар ҳам янгиланган.

Вестибюлларнинг қайта очилиши йўловчилар учун қулайлик ва хавфсизликни таъминлайди, шунингдек транспорт инфратузилмасини модернизация қилишга хизмат қилади.

Йўловчилар ушбу бекатлардаги вестибюллардан 2025 йил 11 декабрдан бошлаб фойдаланишлари мумкин.

Ш.Маматуропова,

ЎзА