Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда МДҲ давлатларида ягона бўлган завод ишга тушди
15:47 / 2019-12-19

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида полиэфир шпатлёвка ва полиэфир елим ишлаб чиқарадиган завод ўз фаолиятини бошлади.


Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида полиэфир шпатлёвка ва полиэфир елим ишлаб чиқарадиган завод ўз фаолиятини бошлади.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда маҳаллий ва хорижлик соҳа ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Польшанинг “NOVOL ASIA” ҚК ўртасида имзоланган англашув меморандумига мувофиқ амалга оширилди.

Тадбирда сўз олганлар мазкур завод полиэфир шпатлёвка ва полиэфир елим (мармар, гранит ва бошқа тошлар учун махсус елим) ишлаб чиқариш бўйича МДҲ мамлакатларида ягона эканлиги ва унинг фаолияти юртимиз қурилиш саноатида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

photo5465233648530861171.jpg

Қайд этиш керакки, 1978 йилда ташкил этилган “NOVOL” компанияси Польшада йирик ишлаб чиқарувчилар сирасига киради. Бугунги кунда компаниянинг кўп йиллик тажрибаси хорижий давлатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйишга хизмат қилмоқда. Ушбу компания мамлакатимизда ўз имкониятларини синаб кўрмоқда.

Томонлар ўртасида имзоланган меморандум доирасида технологиялар трансфери муваффақиятли амалга оширилди. Инвестицияларнинг умумий ҳажми 1,5 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

photo5465233648530861172.jpg

– Полиэфир шпатлёвка ва полиэфир елим ишлаб чиқариш бўйича корхоналар Ўзбекистон Республикаси ва МДҲ давлатларида шу пайтгача мавжуд эмас эди, – деди Инновацион ривожланиш вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова. – “NOVOL ASIA” МЧЖ ҚК томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулот импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган товардир. Кўп функцияли полиэфир шпатлёвка автомобиль саноати ва автосозлаш устахоналарида, шунингдек, мебель саноатида қўлланилиши мумкин. У ўзида тўлдирувчи ва безак берувчи шпатлёвкани мужассам этади. Полиэфир елим эса мармар, гранит ва бошқа тошлар учун махсус елим ҳисобланади.