English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда Марказий Осиё давлатлари ва Корея парламенти раҳбарлари йиғилиши ўтказилади
17:37 / 2025-12-15

Жорий йилнинг 15-17 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг учинчи йиғилиши ўтказилади.

Тадбирнинг асосий мақсади Марказий Осиё давлатлари ҳамда Корея Республикаси ўртасида олий даражада эришилган келишувларнинг ижросини таъминлашга кўмаклашиш, парламентлараро мулоқотни чуқурлаштириш ва ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишдан иборат.

“Инсон қадри, ижтимоий адолат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўлидаги ҳамкорлик” мавзусидаги учинчи йиғилишнинг ялпи мажлиси Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси ўртасидаги яқин истиқболга мўлжалланган минтақавий ҳамкорликнинг устувор йўналишларига бағишланади.

«Иқтисодий ҳамкорлик, рақамли трансформация ва саноат: минтақалар ривожининг тараққиёт йўллари» ҳамда «Барқарор ривожланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш: экологик ташаббусларни амалга оширишда парламентларнинг роли» мавзуларида иккита сессия ўтказиш ҳам режалаштирилган.

***

Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери У Вон Сик бошчилигидаги парламент делегацияси расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Ташриф доирасида Жанубий Корея парламенти делегацияси Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг учинчи йиғилишида иштирок этади.

Тошкент халқаро аэропортида меҳмонларни Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев кутиб олди.

Шу куннинг ўзида Корея Республикаси парламенти аъзолари “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументига гулчамбар қўйди.

Н.Абдураимова, ЎзА