Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда Марказий Осиё давлатлари ўртасида “Волонтёр ёшлар форуми” ўтказилади
17:28 / 2024-02-08

Бугунги кунда мамлакатимизда волонтёрлик фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари яратилиши муносабати билан ушбу фаолиятни ривожлантиришга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ҳозирда жами 102 минг нафар ёшни қамраб олган 200 дан ортиқ волонтёрлик гуруҳлари доимий фаолият олиб бормоқда.

Ҳудудлардаги Ёшлар марказларида Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси ташаббуси билан Ёшлар ишлари агентлиги кўмагида “Волонтёрлар мактаби” ташкил этилиб, 7,3 минг нафар ёш волонтёр ўқитилди. Ушбу волонтёрлар томонидан 100 мингдан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган ва кам таъминланган ҳамда ёлғиз қариялари мавжуд оилаларга 400 дан ортиқ ижтимоий лойиҳалар орқали кўмаклашилди. 

Энг яхши волонтёрлик лойиҳаларини амалга ошириш учун волонтёрлик гуруҳлари ва волонтёрлик ташкилотларига ҳар бир лойиҳа учун БҲМнинг 200 бараваригача миқдорида маблағ ажратилмоқда. 

2023 йилнинг июнь ойида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан волонтёрлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича эълон қилинган танловга экология, таълим, тиббиёт, медиа, туризм йўналишлари бўйича 218 та лойиҳа келиб тушди. Ушбу лойиҳалар экспертлар томонидан сараланиб, ғолиб деб топилган 70 та лойиҳани молиялаштириш жорий йилнинг февраль ойининг ўрталарида амалга оширилади. 

Шунингдек, volontyor.uz платформаси орқали бугунги кунга қадар жами 5 минг 333 нафар фаол волонтёр рўйхатдан ўтди. Бундан ташқари ўзбек тилида волонтёрлик учун 5 та видеодарс ишлаб чиқилиб, мазкур платформага жойлаштирилди. 

Волонтёрлик фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида 2024 йилда амалга ошириладиган ишлар режаси белгилаб олинди. Шунга кўра, АОКАда волонтёрлик фаолиятига оид амалга оширилаётган ишлар ва келгуси режалар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. 

[gallery-15862]

Унда қайд этилишича, volontyor.uz платформасини қайта кўриб чиқиб, Ўзбекистондаги волонтёрларни босқичлаш, ҳамда доимий рағбатлантириб бориш тизими яратилади. 

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан ҳамкорликда ижтимоий волонтёрларни тизимли бирлаштириш ва “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларига жалб қилиш ишлари амалга оширилади. 

“Ўзтелеком” билан ҳамкорликда жорий қилинган “Волонтёр” тариф режасини барча волонтёрлар учун янада қулай, арзон, сифатли ва имтиёзли тариф режага айлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилади. 

Волонтёрлар мадҳиясини яратилиб, таниқли санъаткорлар томонидан ижро этилади. 

Май ойида Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ўртасида “Волонтёр ёшлар форуми” ўтказилади.“Эзгулик йўлида” шиори остида волонтёрлар иштирокида халқаро фестивал ҳамда онлайн-конференция ташкил этилади. 

МДҲ давлатларининг волонтёрлик тармоқлари (ассоциациялар) раҳбарлари томонидан тақдим этилган минтақавий экспертлар иштирокида МДҲга аъзо давлатларнинг волонтёрларини илмий-маърифий қўллаб-қувватлаш бўйича ягона стратегия ишлаб чиқилади. 

Шунингдек, йил давомида ҳудудлардаги “Волонтёрлар мактаблари” менторлари, волонтёрлик гуруҳлари ва волонтёрлар марказлари координаторлари ҳамда волонтёрлари учун ўқув семинарлар, фестиваль ва бошқа тадбирлар ўтказилади. 

Гулноза Бобоева, Ойбек Пардаев(сурат), ЎзА