Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда "Малибу"ларда "тропикамид" ва "регапен" номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари фош этилди
11:41 / 2023-12-08

Маълумки, навқирон авлод келажагига раҳна солувчи иллатлар қаторида гиёҳвандлик ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларига ружу қўйиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас.

Пойтахтимиз божхоначилари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик моддалари ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши кураш борасида долзар тезкор тадбирлар амалга амалга оширилмоқда.

Божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контранбадага қарши курашиш ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Яккасарой туманида ўтказилган тезкор тадбирда, олдиндан кузатувга олинган, туман ҳудудида ҳаракатланиб келаётган “Малибу” русумли транспорт воситаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, мазкур транспорт воситаси ҳайдовчиси 1994 йилда туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан судланган шахсга тегишли бўлган транспорт воситасининг олд ҳайдовчи ва йўловчи ўриндиқлари остига беркитилган 23 та полиэтилен пакет ўрамларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини борлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор табдир давомида тахминий қиймати 300 млн сўмлик  479 дона “тропикамид” ва 2800 дона “регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланувига чек қўйилди.

Тошкент шаҳар Бектемир тумани “Шарқ” йўл патрул масканида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан “Малибу” русумли транспорт воситасида йўловчи сифатида ҳаракатланиб келган фуқаро ва унинг қўл юклари белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, унинг устига кийган кийимларида 30 дона “тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини борлиги аниқланди.

Юқоридаги мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли процесуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ш. Маматуропова, ЎзА