Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 732 миллиард сўмдан ортиқ пул сарфланади
18:11 / 2024-09-13

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари, кўп квартирали уй-жой фондини 2024/2025 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш тўғрисидаги фармойишни имзолади. Фармойишнинг 3-иловасига кўра, куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун жами 732 млрд. 624,5 млн. сўм талаб этилади. Бунинг учун республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар 2 млрд. 793 млн. сўмни ташкил этса, БСК ва корхоналар маблағлари 729 млрд. 830 млн. сўм миқдорида белгиланган.

Иловага кўра, маблағлар қуйидагича тақсимланади: кўп квартирали турар жойлар фондини мукаммал ва жорий таъмирлашга 58 млрд. 930 млн, иссиқлик ижтимоий соҳа объектларини мукаммал ва жорий таъмирлашга 2 млрд. 793 млн. сўм берилади. Иссиқлик таъминоти ва асбоб-ускуналарни барқарор ишлашга тайёрлашга 623 млрд. 848 млн. сўм, ичимлик суви объектларига 27 млрд. 208 млн. сўм, электр тармоқлари ва қурилмаларга 2 млрд. 996 млн. сўм берилиши лозим бўлади. 

Шунингдек, газ таъминоти объектлари ва қурилмаларига 16 млрд. 846 млн. сўм, ижтимоий соҳа объектларини мукаммал ва жорий таъмирлашга 2млрд. 793 млн. сўм берилади. 

Ш.Маматуропова, ЎзА