Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда коронавирусни енга оладиган технологиялар намойиш этилмоқда, улардан айримларининг аналоги йўқ
17:00 / 2020-11-03

Хабарингиз бор, шу кунларда “InnoWееk.uz – 2020” инновацион ғоялар ҳафталиги ўтказилмоқда.


Хабарингиз бор, шу кунларда “InnoWееk.uz – 2020” инновацион ғоялар ҳафталиги ўтказилмоқда. Ҳафталик доирасидаги кўргазмада ҳозирда долзарб аҳамиятга эга технологиялар ва ишланмалар ҳам намойиш этилмоқда. Жумладан, COVID-19 га қарши курашда самара берган технологик ечимлар ҳам кўргазмадан ўрин олган.

– Бизни маҳсулот ҳаводаги вирусларни тозалайди, – дейди Биогенетик илмий ишлаб чиқариш ташкилоти вакили Олимжон Юсупов. – Бу янги модел. Унинг ҳорижда ҳам аналоги йўқ. Бизда синовлардан ўтди, муваффақиятли натижаларга эришдик. Ишланма учун шу ернинг ўзида кенг ишлаб чиқариш мақсадида шартнома имзоланди. Кейинги хафталардан кенг ишлаб чиқаришни йўлга қўямиз. Тез орада сотувга ҳам чиқарамиз.

Ихтиро муаллифларинигн қайд этишича, қурилма 100 квадрат метргача бўлган хонада қандай вирус бўлса барчасини йўқ қила олади. Одамга зиён етказмайди. Барча жараёнлар синовдан ўтказилган ва бу натижалар бўйича сертификатлар олинган. Лабораторияларда ҳам ишлаб турибди. Технология махсус электронлар чиқаради ва у вирусни қобиққа олиб, ўша жойда жонсизлантиради. Ҳозирги мавжуд технологиялардан фарқли равишда, нурланиш эффектини бермайди. Синовлар Вирусология институтида ўтказилган. Натижага кўра хонадаги барча вируслар йўқ қилинишига эришилган. Айнан шу жихоз ўрнатилган лабораториялар ҳодиимлари ўртасида коронавирус аниқланмади , деди Олимжон Юсупов.

Қурилма 12 Вольт энергия сарфи билан ишлайди. Нарҳи ҳали белгиланмаган. 

Онкологияда қўлланилган технология коронавирусни енгишда ҳам қўл келиши мумкин!

Кўргазмадаги яна бир ишланмани коронавирусни даволашда қўллаш мумкин. Онкологик касалликларни даволаш учун " ТОР" терапевтик мосламаси «IDEA IMPEX» илмий-ишлаб чиқариш корхонаси мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. Унинг ишлаш тартиби ўсмаларни даволаш учун ўрта частота диапазонидаги электромагнит спектрнинг радио тўлқинлари таъсирига асосланган. Қурилма иммуномодуляцион таъсирга эга бўлиб, организмнинг мослашувчан реакцияларини рағбатлантиради. У инсон танасига салбий таъсир кўрсатмайди.

photo_2020-11-03_15-31-44.jpg

Ишланма Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази базасида муваффақиятли синовлардан ўтказилган.

– Ушбу технология онкологик касалликларни илк даврида даволаш учун қўлланилган бўлиб, 2019 йилгача олиб борилган клиник жараёнларда синовдан ўтказилган ва ижобий натижалар олинган, дейди Тошкент тиббиёт академияси доценти, Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори Жаҳонгир Собиров. – Сўнгги уч ойда COVID-19 билан касалланган беморларда ҳам ушбу технологияни қўллаш орқали биринчи босқичда ижобий натижалар олишга эришдик. Ҳозирда бу натижалар таҳлил қилинмоқда. Яқин 6 ойда якуний хулосаларни эълон қиламиз. Ушбу технологияни қўллаш давомида ўрта диапазорндаги электромагнит тўлқинларни ноинвазив йўл билан йўналтириш орқали клиник натижага эришдик. Уни комплекс режимда ишлатаяпмиз. Вирусга қарши ва антибактериал препаратлар билан бирга ишлатилганда 3-4 кунда касалликни енгиш мумкин. У коронавирусда учрайдиган қонни ивиш жараёнларини бузилишини нормаллаштиради ва ижобий таъсир қилади. Ножўя таъсирлар клиник синовларда учрамади.

Ҳам вирусларни ўлдиради, ҳам ҳавони мўтадиллаштиради

Яна бир технологик ечим вирусни организмга тушишини олдини олишга хизмат қилади.

– Биз Ўзбекистонда нанотехнологияларни ривожлантирамиз. “Airbox” ҳаво тозалагичи бир неча босқичда ҳавони тозалайди, – дейди “Cleanbox” корхонаси бош директори Султон Обидов. – Биринчи босқичда чанг, аллерген каби зарраларни ушлаб қолади, иккинчисида нанофилтр бўлиб нур тушиб турса у ишлайди. Вируслар, кичик микробларни ўлдириш билан бирга ҳатто кислород билан бойитиш ҳусусиятига ҳам эга. Бунда махсус нанокукунлар нур тушгандан сўнг фаоллашади ва вирусларни ўлдириб беради. Одатда хоналарда ҳаво алмашмаса инсонда кислород етишмайди ва ҳаво ҳам оғирлаша бошлайди. Бу технология ўрнатилганда эса ҳудди очиқ ҳавода ишлагандек тасаввур уйғотади. Чунки у ҳам майда зарралардан тозалайди, ҳам кислород билан бойитади.

photo_2020-11-03_15-31-48.jpg

Одатда кондиционер ишлатилганда шамоллаш эҳтимоли юқори бўлади. “Cleanbox” корхонаси бош директори Султон Обидовнинг таъкидлашича, улар тақдим этаётган яна бир қурилма кондиционернинг зарарини камайтиради. “Кўп ҳолларда микобактериалар кондиционернинг ичида йиғилади. Кондиционерни ёққанда бу ҳаммаси ҳавога тарқалади. Бунинг олдини олиш учун биз “Cleanbox Air” қурилмасини яратдик. У кондиционернинг устига қўйилади. У ҳам вируслар ва микобактериаларни ўлдириш билан бирга ҳавони кислород билан тўйинтиради. Ўзимизнинг лабораторияда барча жараёнлар синовдан ўтказилди ва яхши натижаларга эришилди. Ҳозирда сотувга ҳам чиқардик”, дейди ёш иҳтирочи.

Бу технологияларнинг ўртача нарҳлари ҳорижникидан уч-тўрт баробар кам. Чунки барча эҳтиёт қисмлар маҳаллийлаштирилган. Ултрабинафша нурлардан фойдаланилмагани сабабли зарари йўқ. Буни бемалол мактаблар ва мактабгача таълим муассасаларида ҳам қўллаш мумкин.

“Бу технологияни дунёда аналоги йўқ. Ҳозирча ойига 100-200 тагача қурилмани ишлаб чиқиш имконига эгамиз. Келажакда кўпайтириш ниятимиз бор. Балки бугунги кўргазмада инвесторлар қизиқиш билдирар, дейди “Cleanbox”корхонаси бош директори Султон Обидов.

Хулоса қилиб айтаганда коронавирусни енгишда ўзбекистонлик мутаҳассислар ҳам яхши натижаларни қўлга киритишаётган экан. Лекин уларнигн аксариятидан бехабармиз. Кўргазмада шу каби қатор муаммоларни ҳал қилиш имконини берадиган ишланмалар ва ғояларга бой. Фақат уларни кузатиш керак.

Эслатиб ўтамиз, https://innoweek.uz/ сайти ва Инновацион ривожланиш вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тадбирларни онлайн кузатиш мумкин.