Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда коронавирус инфекциясига қарши курашаётган 152 нафар тиббиёт ходимлари эҳтиром билан кузатилди
15:54 / 2020-04-26

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, эндиликда улар ўрнида навбатдаги фидойи тиббиёт ходимлари фаолият бошлашади.


Бугун Коронавирус инфекциясига чалинган беморларни самарали даволашда фидойилик билан меҳнат қилишган Вирусология илмий текшириш институти клиникасининг 108 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқлик клиникасининг 44 нафар, жами 152 нафар тиббиёт ходимлари Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов томонидан чуқур миннатдорлик изҳор этилиб, юксак эҳтиром билан реабилитацияга кузатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, эндиликда улар ўрнида навбатдаги фидойи тиббиёт ходимлари фаолият бошлашади.

Айни пайтда юртимизда юз мингдан зиёд тиббиёт ходимлари коронавирус инфекциясига чалинган юзлаб беморларни даволашмоқда, карантинда бўлган минглаб фуқароларни тиббий кузатувга олишган. Шифокорларимизнинг мана шундай матонатли меҳнатларини ҳар қанча эътироф этсак арзийди. Қувонарли жиҳати, шифокорларимиз маҳорати ва фидойилиги билан коронавирус инфекциясини самарали даволаш мумкинлигини исботлашмоқда. Жумладан, шу кунгача шифокорлар саъй-ҳаракатлари билан Вирусология илмий текшириш институти клиникасидан 110 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқлик клиникасидан эса 48 нафар, жами 158 нафар бемор буткул соғайиб чиққанини алоҳида таъкидлаш лозим, дейилади хабарда.