Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда кореялик мутахассислар томонидан оғир туғма юрак нуқсонлари бўйича 10 та мураккаб операция ўтказилди
21:54 / 2021-07-08

Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда тиббиёт соҳасига тегишли қатор ислоҳотларни амалга ошириб келмоқда.

2021 йил 1 июлда Сеул миллий университети болалар ва кўкрак қафаси жарроҳлиги кафедраси профессори Ким Вунг Хан бошчилигидаги 18 нафар тиббиёт мутахассисларидан иборат иккинчи делегация Тошкентдаги Болалар миллий тиббиёт марказига келган эди.

Кореялик кардиожарроҳлар ўзбекистонлик мутахассислар билан биргаликда кам таъминланган, оғир аҳволда бўлган болалар учун интенсив терапия амалиёти ва 10 та мураккаб жарроҳлик операциясини ўтказди. Шунингдек, улар 10 нафар болага юрак катетеризациясини амалга оширган.

[gallery-3061]

– Кореяда шифокорлар ва ҳамшираларга нисбатан ҳурмат ва эҳтиром катта. Бугун марказда Корея Республикасининг делегацияси иштирок этмоқда, улар Ўзбекистонда қилиши керак бўлган ишларини катта бурчим деб ҳисоблайди. Сеул университети айнан мазкур тиббиёт марказини танлаб келган – деди Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Кан Чже Квон. – Ушбу ҳамкорлик мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлайди.

Даволанаётган болалар беғараз амалга оширилган операция учун хорижий мутахассисларга ўз миннатдорчилигини билдирди. Қолаверса, улар мамлакатимизда яратилаётган шарт-шароитларни юқори баҳолади.

Ташриф давомида педиатрларнинг иккинчи гуруҳи болалар кардиожарроҳлиги бўйича амалий машғулотлар ташкил этишда ҳам ёрдам кўрсатган.

Аввалроқ, марказга Сеул миллий университети шифохонасидан тўрт нафар мутахассис ташриф буюрган эди.

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/WC9i4eqfV-k" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Улар Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) томонидан марказнинг педиатрия тиббиёт ходимлари салоҳиятини ошириш бўйича тренинглар ва маҳорат дарсларини ўтказиш учун юборилган эди.

Таъкидланишича, марказда оғир касал болалар сони кўпайиб бормоқда. Тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш зарурати кундан-кунга устувор вазифа бўлиб қолмоқда. Шу пайтгача болалар кардиологияси каби асосий бўлимларда беморлар даволанмаган.

 

Беҳруз Худойбердиев, ЎзА