Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда кимё ва физика соҳаси олимлари жам бўлди
18:48 / 2023-08-03

ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги Ўзбекистон Фанлар академиясининг Полимерлар кимёси ва физикаси институтида “Хитин ва унинг ҳосилаларини тадқиқ этишнинг фундаментал ва амалий жиҳатлари” мавзусида халқаро анжуман ўз ишини бошлади.  

Халқаро анжуман ишида Россия Федерацияси, Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон, Озарбайжон Республикалари ва юртимиз олимлари иштирок этмоқда.

Конференцияда, шунингдек, хорижий ҳамкорлар билан фикр ва тажриба алмашиш, республикамизда илм-фан соҳасида олиб борилаётган инновацион ўзгаришларнинг иқтисодиёт тараққиётидаги ўрни каби бир қатор устувор йўналишлар муҳокамасини ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.  

[gallery-13006]

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА