French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда камбағалликни қисқартириш бўйича II Халқаро форум бошланди
10:32 / 2023-05-18

Тошкент шаҳридаги "Hilton" меҳмонхонасида “Камбағалликни қисқартириш бўйича илғор тажрибаларни татбиқ этиш” II Халқаро форуми бошланди.

Форумда 200 дан ортиқ делегат, шу жумладан, камбағалликка қарши курашиш бўйича нуфузли халқаро ташкилотлар экспертлари иштирок этмоқда.  

Форум Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан ҳамкорликда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва БМТ Болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида ташкил этилмоқда.  

Форумдан кўзланган мақсад камбағалликка қарши курашиш бўйича илғор жаҳон тажрибаси ва усулларини ўрганиш, камбағалликка барҳам беришга комплекс ёндашиш, ижтимоий ҳимоя ва манзилли ёрдамга алоҳида эътибор қаратган ҳолда амалга ошириладиган қўшма тадқиқотлар учун устувор йўналишларни шакллантиришдир. Қолаверса, инсон капиталини такомиллаштириш орқали меҳнат бозорида ўқитиш дастурлари сифатини ошириш, кичик корхоналарнинг ўсишини қўллаб-қувватлаш, юқори сифатли таълим олиш имкониятларини кенгайтиришдан иборат.  

Иштирокчилар ривожланаётган мамлакатларда тўпланган тажрибани янада оммалаштириш мақсадида камбағалликка қарши курашиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширишда Ўзбекистон эришган ютуқларнинг усуллари ва натижаларини, жумладан, уларнинг самарадорлигини кўриб чиқади.  

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА