Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда "IWTC-2025" халқаро телекоммуникация конгресси бўлиб ўтмоқда
12:36 / 2025-04-15

Тошкент шаҳри Халқаро телекоммуникация конгресси — "IWTC-2025"га мезбонлик қилмоқда. Ушбу нуфузли тадбир 120 дан ортиқ мамлакатдан келган 2 минг 300 дан зиёд алоқа соҳаси вакилларини бир жойга жамлади.

Конгресс доирасида рақамли трансформация, инновацион технологиялар, киберхавфсизлик ва телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш каби долзарб йўналишларда муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.

Конгресснинг асосий мақсади соҳадаги глобал тенденцияларни муҳокама қилиш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва тажриба алмашишдан иборат. Тадбир давомида панел сессиялар, тематик муҳокамалар ва B2B учрашувлар ташкил этилди.

Ўзбекистон делегацияси таркибида UZTELECOM компанияси ҳам фаол иштирок этмоқда. Компания конгресснинг бош ҳамкорларидан бири сифатида телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, рақамли хизматларни кенгайтириш ва киберхавфсизлик йўналишларидаги лойиҳалари билан иштирок этмоқда.

Шунингдек, конгресс дастурида МДҲ давлатлари алоқа маъмуриятларини бирлаштирувчи Алоқа соҳасидаги минтақавий ҳамдўстлик (ASMH) мажлиси ҳам ўрин олди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда телекоммуникация соҳасида кенг қамровли ўзгаришлар амалга оширилмоқда.  

Жумладан, оптик толали алоқа тармоқлари кенгайтирилиб, вилоят марказларида 5G технологияси жорий этилган. Бундай йирик халқаро форумда иштирок этиш мамлакатнинг соҳадаги ютуқларини намойиш этиш ва халқаро тажрибадан ўрганиш имконини беради.

Н.Раҳмонова, ЎзА