АОКАда ўтказилган брифингда АКТ вазирлиги UZINFOCOM сектор бошлиғи Бобур Баҳодировнинг маълум қилишича, 22-23 сентябрь кунлари Тошкентда дунё экспертлари иштирокида интернет ривожига оид «RIPE NCC Days in Tashkent» халқаро конференцияси бўлиб ўтади.
Ушбу тадбир Ўзбекистон интернет саноати учун катта аҳамиятга эга бўлиб, соҳа вакилларининг ўзаро билим ва тажриба алмашиши учун имконият яратади.
Анжуман доирасида IPv6нинг жорий этилиши, минтақада интернет алмашинув нуқтаси (IXP) ҳаракатлари ва интернет буюмлари (IoT) каби қатор долзарб мавзулар бўйича ялпи тақдимотлар ўтказилади.
Ушбу тадбир Ўзбекистон интернет саноати учун катта аҳамиятга эга. Халқаро конференция Интернет тармоғи операторлари ўртасидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва муҳим техник масалалар бўйича очиқ мулоқот ва мувофиқлаштириш учун ҳудудни таъминлаш учун мўлжалланган.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, RIPE NCC интернет-ресурсларни тақсимлаш, шунингдек, интернетнинг ишлашини глобал қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирларни рўйхатдан ўтказиш ва мувофиқлаштириш билан шуғулланадиган бешта минтақавий Интернет рўйхатдан ўтказувчиларидан (Regional Internet Registries) бири ҳисобланади.
RIPE NCC рўйхатдан ўтказувчилар уюшмаси (Local Internet Registry, LIR) сифатида фаолият юритади. LIR сифатида асосан йирик интернет провайдерлар ёки корпорациялар иштирок этади. Ташкилот 1992 йил апрель ойида ташкил этилган. RIPE NCC офиси Нидерландиянинг Амстердам шаҳрида жойлашган.
Ш.Маматуропова, ЎзА