Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда инсон ҳуқуқлари бўйича тренинг бўлиб ўтмоқда
16:40 / 2022-04-05

ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимизда Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳамда DVV International, Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш Федерал вазирлиги (BMZ), Европа Иттифоқи ва "Психосфера" маркази билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикаси пенитенциар тизими ва пробация хизматларида самарали менежмент ва ходимлар мулоқот маданиятининг психологик жиҳатлари” мавзусида тренинг ташкил этилди.

Тренингда Ўзбекистон Республикасининг жиноий-ижроия тизимини ривожлантириш концепцияси, давлат ташкилотлари билан ижтимоий шериклик асосида судланган ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга мослаштирилган хизматлар кўрсатиш, бу борада жамоатчилик назоратининг аҳамияти билан боғлиқ масалалар муҳокама этилади. Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 26 июндаги “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори доирасидаги ишлар ҳақида ҳам иштирокчиларга атрофлича маълумот берилади. Икки кун давом этадиган тренинг якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилади.

[gallery-6469]


Муҳаммад АМИН (сурат),ЎзА