Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг “Қардошлик санъати” форуми бўлиб ўтди
12:45 / 2023-10-01

"Ипак йўли дурдонаси” ХV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Туркий тилли давлатлар кино намоёндалари иштирокида “Қардошлик санъати” форуми ўтказилди.

Форумда маҳаллий  ва хорижлик кино санъати вакиллари,  шунингдек,  

Ўзбекистон Республика маданият вазири Озодбек Назарбеков, Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов, Турксой ташкилоти бош котиби Султан Раев, Озарбайжон Маданият вазири маслаҳатчиси Орҳан Фикретоғлу, Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги кино бошқармаси бош директори Эркин Йилмаз ва бошқалар иштирок этди.  

Форумда сўз олганлар "Ипак йўли дурдонаси” ХV Тошкент халқаро кинофестивали Туркий тилли давлатлар кино намоёндалари ўртасида ижодий алоқаларни янада мустаҳкамлашга кенг йўл очиб берганини алоҳида қайд этди.  

Бу жараёнда ушбу форум Туркий тилли давлатлар кино намоёндалари ўртасида  ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш,  тажриба алмашиш ва келгуси режалари билан фикр алмашишда муҳим ахамият касб этади.  

Форумда Турксой халқаро ташкилотига аъзо мамлакатларнинг энг яхши киноижодкорлари тақдирлаш маросими  ўтказилди.

Форум доирасида концерт  дастури ҳам намойиш этилди. Айниқса, унда турк хонандаси Айла Челик, Қирғизистон Республикаси халқ артисти Бек Борбиев, Ўзбекистон халқ артисти Женисбек Пиязов, озарбайжонлик хонандалар Талиб Теле ҳамда Зейнеп Ҳасенли ижросидаги  куй ва қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.  

Н. Зиёдуллаева, ЎзА