Тошкентда иккинчи ёнғин юз берди
Бугун, 18 сентябрь куни соат 10:01 да Учтепа тумани кўчасида жойлашган Тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлди.
Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Аввалроқ, цехлардан бири ёниб кетган бўлса, энди тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган. Маълум бўлишича, ёнғин қутқарув экипажлари манзилга соат 10:05 да етиб борган. Ёнғин соат 10:17 да қуршаб олиниб, соат 10:31 да батамом ўчирилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.
Ш.Маматуропова, ЎзА