Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда иккиламчи бозорнинг ўртача нархи деярли 20 фоизга ошди
18:38 / 2024-02-21

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ўзининг шарҳида кўчмас мулк бозорида юз берган ўзгаришларни мунтазам таҳлил қилади. Январь ойида Ўзбекистонда қарийб 22 мингта уй-жой сотилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга кўпдир.

Тошкентда уй-жой ижара нархлари пасайишда давом этди. Умуман олганда, йил бошидан буён пойтахтда ўртача ижара нархи 2,2 фоизга пасайди ва 1 кв.м. учун 9 долларни ташкил этди. Шайхонтоҳур ва Мирзо Улуғбек туманларида ижара ҳақи сезиларли даражада пасайган, бу ҳудудларда ижара нархи 5 фоиздан кўпроққа арзонлашган.

Ўтган йилнинг январь ойига нисбатан пойтахтда иккиламчи бозорнинг ўртача нархи деярли 20 фоизга ошди. Январь ойида Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи деярли ўзгармади ва бир кв.м. учун 1 минг 122 долларни ташкил этди.

Ўзбекистонда кўчмас мулк бозори барқарорлигича қолмоқда. Ижара бозорида талаб пасайишда давом этмоқда. Мавсумий пасайиш кузатилаётганига қарамай, таҳлилчилар Учтепа, Бектемир ва Сергели туманларида фаоллик ошганини қайд этмоқда.

Ҳудудий рейтинг етакчилари уй-жойлар савдоси Хоразм – 75 фоиз, Сирдарё – 51 фоиз, Самарқанд – 48 фоиз ва Сурхондарё – 42 фоиз вилоятларида сезиларли даражада ошгани қайд этилди.

Иккиламчи бозорда нарх параметрларида йил бошидан бери иккиламчи уй-жой бозори 1,6 фоизга ўсди. Йиллик ҳисобда иккиламчи бозор 18 фоизга ошди. Энг сезиларли ўсиш Хоразм, Тошкент ва Андижон вилоятларида ўтган йилнинг январь ойига нисбатан ўртача 30 фоизга ўсиш кузатилди.

Ш.Маматуропова, ЎзА