Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда икки нафар фуқаро нефть маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланган
09:30 / 2022-12-10

Энергетика вазири бошчилигидаги махсус штаб томонидан Тошкент шаҳридаги айрим фуқароларнинг нефть маҳсулотларидан фойдаланиш ҳолати бўйича назорат тадбирлари ўтказилди.

Ҳозирги кунда автобензин ҳамда дизель ёнилғисига бўлган талаб эҳтиёж ошганлиги боис, фуқаролар томонидан ушбу маҳсулотларни ноқонуний савдоси билан шуғулланиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.  

Ўрганишлар давомида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманининг «Ойдин» кўчасида яшовчи фуқаро А.С. томонидан жами 300 дона 10 литр ҳажмдаги пластик идишларда 2 995 литр дизель ёнилғиси ҳамда фуқаро У.Р. томонидан жами 101 дона 10 литр ҳажмдаги пластик идишларда (80 донаси солярка, 21 донаси автобензин) 800 литр дизель ёнилғиси ва 200 литр автобензин сақлаб келган ҳолда ноқонуний равишда сотиб келаётганликлари аниқланган.  

Шу билан бирга, мутасаддилар томонидан ушбу маҳсулотларнинг сифат кўрсаткичлари давлат стандарт талабларига мослигини аниқлаш мақсадида тегишли тартибда намуналар олиниб, лабораторияларга юборилган.  

Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан нефть маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади вазирлик Матбуот хизмати хабарида.  

ЎзА