Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда “Horeca Expo Uzbekistan – 2025” халқаро кўргазмаси старт олди
19:01 / 2025-10-21

Бугун пойтахтимизда туризм соҳасига бағишланган иккинчи халқаро “Horeca Expo Uzbekistan – 2025” кўргазмаси бошланди. “Хизмат ва қулайликка инвестициялар: HoReCa учун бизнес ечимлари” мавзусида ташкил этилган тадбир “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида ташкил этилди.

Кўргазмада 100 дан ортиқ компания, 67 нафар халқаро эксперт ва 3 мингга яқин делегат иштирок этмоқда. Экспозиция доирасида меҳмонхона, ресторан ва туризм соҳалари учун замонавий технологиялар, рақамли ечимлар ҳамда экологик тоза маҳсулотлар намойиш этилмоқда.

[gallery-25843]

Йиғин доирасида “Gastro Forum Tashkent – 2025” анжумани ва “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ҳам ўтказилмоқда. Лойиҳада “Hilton Worldwide”, “Hyatt International LLC”, “Accor”, “JW Marriott” каби халқаро меҳмонхона тармоқлари ҳамда “Silk Road” халқаро туризм ва маданий мерос университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва бошқа таълим муассасалари қатнашяпти.

Д.Ҳакимов, Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА