Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда Хитойнинг Шинжон маҳсулотлари кўргазмаси бошланди
15:35 / 2025-10-22

“Анҳор Локомотив” боғи ҳудудида куз мавсумининг энг йирик халқаро тадбирларидан бири — “Ўзбекистон – Хитой: 14-Шинжон маҳсулотлари кўргазмаси” очилди.

Тадбир Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида ҳамда Хитой Халқаро савдони ривожлантириш кенгашининг Шинжон ваколатхонаси томонидан ташкил этилди.

Форумнинг асосий мақсади Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнес вакилларига Синсзян-Уйғур автоном районида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, технологиялар ва ускуналар билан яқиндан танишиш имкониятини яратиш, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат.

Кўргазма доирасида агросаноат, маиший техника, ахборот технологиялари, консалтинг, тиббиёт саноати, озиқ-овқат ва ичимликлар, чой ишлаб чиқариш, қурилиш, тўқимачилик ва кимё саноати, логистика ва энергетика соҳаларидаги етакчи Хитой компаниялари стендлари намойиш этилмоқда.  

Иштирокчилар орасида Bingtian (Xinjiang) Intelligent Technology Co., Ltd, Xinjiang Poplar Cable Manufacturing Co., Ltd, Xinjiang Oulite Wire Mesh Co., Ltd каби йирик ишлаб чиқарувчилар ҳам бор.

Тадбир доирасида Ўзбекистон ва Хитой тадбиркорлари янги алоқалар ўрнатишга, келгусидаги ҳамкорликнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилишга муваффақ бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, очилиш маросими доирасида бир қатор келишувларга эришилиб, ҳамкорлик меморандумларини имзолаш юзасидан музокаралар олиб борилди.

Б.Худойбердиев, ЎзА