Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда ҳаво ифлосланишига қарши кескин чоралар кўриш бошланди
11:08 / 2025-11-25

Ярим тунда иссиқхоналарга рейд уюштирилди.

Сўнгги кунларда Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши кескин ошгани аҳоли ўртасида жиддий хавотирларга сабаб бўлмоқда.

Мавжуд вазиятни бартараф этиш мақсадида Администрация раҳбари топшириғига биноан Экология мутасаддилари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кенг кўламли рейд тадбирлари бошлаб юборилди.

Рейдлар давомида ҳаво сифати мониторинги, ҳаво ифлосланишига таъсир кўрсатаётган асосий омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Экологик меъёрларни бузаётган иссиқхоналар, турли хил печлар ва ҳавога зарарли моддалар чиқараётган корхоналар фаолияти Ишчи гуруҳ томонидан текширилмоқда.

Атмосфера ҳавосини яхшилаш мақсадида кенг кўламли экологик ҳаракат бошланган.

ЎзА