Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда ҳарбий-спорт мусобақалари бўлиб ўтди
14:58 / 2025-12-05

Мамлакатимизда сўнгги йилларда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда спортчиларимизнинг халқаро майдонларда муносиб иштирок этишини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Айниқса, ёшларни спортга қизиқтириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2-сонли Тошкент академик лицейи ўқувчи-ёшлари мунтазам спорт тадбирларига жалб этилмоқда.

Хусусан, Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи, Ички ишлар вазирлигининг 2-сонли Тошкент академик лицейи ҳамда “Олимп-Лидер” махсус ҳарбий спорт клуби ўқувчилари ўртасида ҳарбий-спорт мусобақалари ҳамда “Жанговар тайёргарлик бўйича кўргазмали чиқишлар” бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақанинг эстафета мусобақаси бўйича ташкил этган беллашувларда Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчиларидан иборат жамоа ғолиб бўлган бўлса, ИИВнинг 2-сонли Тошкент академик лицейи ва “Олимп-Лидер” махсус ҳарбий спорт клуби ўқувчилари кучли учликдан жой олди. Кўргазмали қўл жанги намойишида эса “Олимп-Лидер” махсус ҳарбий спорт клуби ўқувчиларининг чиқишлари юқори баҳоланди.  

Мазкур баҳсларда шоҳсупага кўтарилган жамоалар ва энг фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва кубоклар билан тақдирланди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА