Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда Халқаро амалий санъат биенналеси ўтказилади
11:01 / 2023-08-07

Жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан IV Тошкент Халқаро амалий санъат биенналеси ўтказилади.

Ўзбекистон Бадиий академияси ахборот хизмати маълумотларига кўра, мазкур ижодий лойиҳа давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 16 августдаги "Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилмоқда.

Мамлакатимиз ҳамда хорижий давлатлар уста ва ҳунармандлари, рассомларининг ижодини намойиш этишга қаратилган ушбу биеннале ижодкорларнинг ўзаро фикр ва тажриба алмашишида ўзига хос майдон бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Тошкент Халқаро амалий санъат биенналеси доирасида қизиқарли кўргазмалар, тақдимотлар, анжуман ва маҳорат дарслари ўтказилиши кўзда тутилмоқда. Мазкур биеннале мамлакатимизда кейинги йилларда миллий санъатимиз равнақига, ижод аҳлига кўрсатилаётган эътибор, амалий санъатнинг ривожланиши тенденцияларини намойиш этиши билан ҳам аҳамиятлидир.

Н.Усмонова,

ЎзА