French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда FIAнинг Бош ассамблеяси бошланмоқда
10:27 / 2025-12-09

Жорий йилнинг 8–12 декабрь кунлари Тошкент Халқаро автомобиль федерацияси (FIA) Бош ассамблеяси ва йил якунларига бағишланган тақдирлаш тадбирларига мезбонлик қилади.

Мазкур нуфузли тадбирларда иштирок этиш учун юртимизда меҳмон бўлиб турган Халқаро автомобиль федерацияси президенти Муҳаммад бин Сулайем Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икромов ва Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров билан ўтказган учрашувида мамлакатимизда автоспортни ривожлантириш ва ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

Мулоқот жараёнида автоспорт йўналишларини ривожлантириш, дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мазкур келишувда спорт ташкилотлари, технологик платформалар ва давлат институтларининг автоспортни ривожлантиришда рақамли платформалар орқали спортчиларга нисбатан ёлғон маълумотлар тарқатилиши ва турли салбий ҳаракатларнинг олдини олиш, ижобий спорт муҳитини ривожлантириш назарда тутилган.

Пойтахтимизда бунёд этилган "Олимпия шаҳарчаси" фаолияти билан танишув асносида хорижлик меҳмонлар FIA Girls on Track дастурида иштирок этаётган ёшлар билан учрашди.

Айтиш лозим, пойтахтимизда дунёнинг турли давлатларидан делегатлар иштирок этадиган Халқаро автомобиль федерацияси (FIA)  Бош ассамблеяси давомида автоспортнинг йўналишлари, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва минтақавий бошқарув йўналишларига оид қатор йиғилишлар, форумлар ва учрашувлар ташкил этилиши белгиланган.

Шунингдек, ушбу тадбирлар асносида автоспорт бўйича 2025 йилнинг энг муносиблари, ғолиблари, совриндорларини тақдирлаш тадбирлари бўлиб ўтади.

Т.Рўзиев, ЎзА