Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда CADI лойиҳасининг минтақавий котибияти офиси очилди
19:44 / 2022-01-21

Ўзбекистон пойтахти Тошкентда Марказий Осиё чўллари бўйича ташаббус (CADI) лойиҳасининг минтақавий котибияти офиси иш бошлади.

Лойиҳа табиий ресурслардан фойдаланиш ва кенг кўламли инфратузилма қурилиши туфайли бугунги кунда хавф остида қолган мўътадил минтақадаги чўлларни сақлашга йўналтирилган.

Шундай экан бундан буён мамлакатимизда чўлларни асраб-авайлаш, саксовул плантацияларини кенгайтириш ва трансчегаравий қўриқланадиган ҳудудлар яратиш, қолаверса, мўътадил чўлларнинг оғир шароитида деҳқончиликни ривожлантириш билан шуғулланаётган аҳолини қўллаб-қувватлаш борасидаги муҳим вазифалар ҳал этилади.

– CADI минтақавий котибияти ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини сақлаш, шунингдек, Марказий Осиёдаги мўътадил чўл экотизимидан барқарор фойдаланиш бўйича лойиҳанинг ишини давом эттириши кутилмоқда, – деди лойиҳасининг Ўзбекистондаги миллий координатори Наримон Нишонов.

Германия ҳукумати томонидан молиялаштирилган CADI лойиҳаси 2016 йилдан буён Грайфсвальд университети, Михаэль Зукков жамғармаси ҳамда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти томонидан амалга оширилмоқда.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон мамлакатларида CADI лойиҳасининг миллий котибиятлари мавжуд бўлиб, улар биохилма-хилликни сақлаш ва мўътадил чўлларда экотизимлардан барқарор фойдаланиш бўйича муҳим вазифаларни бажаради.

ЎзА