Тошкентда Бутунжаҳон велосипед куни тантанали тарзда нишонланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бугун пойтахтимизда Бутунжаҳон велосипед куни муносабати билан ҳаваскорлар ўртасида веломарафон ўтказилди.
Бир неча ёш тоифасида ўтказилган велосипедчилар пойгасида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, улар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
[gallery-12212]
Тақдирлаш маросимида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, велоспорт федерацияси ҳамда тегишли корхона ва ташкилот мутасаддилари иштирок этди.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА