Шу кунларда юртимизда “Россия маданияти кунлари” тадбирлари ўтказилди. Икки давлат ўртасида ўрнатилган маданий-гуманитар ҳамкорлик ва дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган ушбу маданий тадбирнинг очилиш маросими мамлакатимиз пойтахтида ташкил этилган эди.
“Россия маданияти кунлари” доирасида турли хил тадбирлар, концерт дастурлари, шунингдек, кинофестиваль ўтказилди.
30 май куни Самарқанддаги “Silk Road Samarkand” халқаро туризм марказидаги “Боқий шаҳар” тарихий-этнографик мажмуасида мазкур тадбирнинг ёпилиш маросими бўлиб ўтди.
[gallery-23693]
– Ўзбекистонда ўтказилган “Россия маданияти кунлари” доирасидаги тадбирлар кутганимизданда аъло бўлди, - дейди Россия Федерациясида хизмат кўрсатган артист ва "Овоз" шоусининг иккинчи мавсуми ғолиби Сергей Волчков. – Мамлакат пойтахти Тошкентда бўлдик. Бугун эса кўҳна Самарқанддамиз. Бундай мафтункор, қадимий ва навқирон кентнинг мусаффо ҳавосидан нафас олиб, илҳомландик. Бу ерда қўшиқ куйлаб чарчамайди киши.
Маросимда Россия Федерацияси халқ артисти Сергей Жилин раҳбарлигидаги фонограф-симфо-жаз оркестри билан бирга, етакчи рус эстрадаси ижрочиларининг мусиқий дастури намойиш этилди.
Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари