Фоторепортаж
Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимизда Осиё Олимпия кенгашининг (ООК) “Мураббийлар ва ҳакамлар фаолиятини ривожлантириш” лойиҳаси асосида халқаро семинар бўлиб ўтмоқда.
[gallery-9449]
Семинар дзюдо, бокс, оғир атлетика, спорт курашлари ва сузиш бўйича мураббий ва ҳакамлар учун ташкил этилган. Айни кунларда пойтахтимизга 14 мамлакатдан келган 240 нафар мутахассис фаолият олиб бормоқда. Ҳам мураббий, ҳам ҳакамлар учун уйғунлашган бундай семинар биринчи бор Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари вакилларига ташкил этилаётган бўлиб, унга диёримиз мезбонлик қилаётгани қувонарлидир.
Бугун Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида “Ханчжоу-2022” Осиё ўйинларига бағишланган “Fun Run” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада алоҳида фаол иштирок этган қатнашчилар Осиё ўйинларининг маскотлари тасвирланган юмшоқ ўйинчоқлар ва медаллар билан тақдирланди.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА