Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда «Болалик дунёси – 2016” V халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди
19:41 / 2016-11-25

“Ўзэкспомарказ” мажмуи ҳамда “Expo Pozition” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган кўргазмада маҳаллий корхоналар қаторида Германия, Франция, Туркия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Корея, Россия каби давлатларнинг 45 дан зиёд компанияси вакиллари ҳам иштирок этди.

“Ўзэкспомарказ” мажмуи ҳамда “Expo Pozition” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган кўргазмада маҳаллий корхоналар қаторида Германия, Франция, Туркия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Корея, Россия каби давлатларнинг 45 дан зиёд компанияси вакиллари ҳам иштирок этди.

"Болалик дунёси" кўргазмасида кичкинтойлар учун турли ўйинчоқлар, гигиеник ва косметик воситалар, витамин ҳамда дори-дармонлар, озиқ-овқатлар, кийимлар, аксессуарлар, шунингдек, болалар байрамлари учун ишлаб чиқилган махсус буюмлар намойиш этилди.

Кўргазмада болалар ўйинчоқлари дўконлари, ишлаб чиқариш корхоналари, болалар учун мўлжалланган журнал ва газеталар ҳам тақдимотлар ўтказди.

Кўргазма иштирокчилари кўлами ушбу тадбирнинг нақадар муҳим эканидан далолат берди. Юзлаб иштирокчилар болаларнинг бежирим либослари, мактаб анжомлари ва бошқа маҳсулотлари савдосида иштирок этди, етакчи мутахассислардан маслаҳат олиш имконига эга бўлди. Болажонлар эса улар учун ташкил этилган маҳорат сабоқлари ва қизиқарли кўнгилочар дастурларда қатнашди.

...Етти ёшли Жамшид спортнинг таэквондо тури билан мунтазам шуғулланади. Кўргазмада намойиш этилган спорт кийимлари ва пойабзаллари унга жуда маъқул келди.

– Боланинг қувончи ота-онани яйратади, ўғлимга қўшилиб мен ҳам кўргазмани мароқ билан томоша қилдим, – дейди пойтахтимизнинг Юнусобод туманидан Дилобар Бобомуродова. – Бу ерда болаларимизнинг пухта билим олиши, бир неча чет тилларни ўрганиши учун зарур тавсиялар берадиган махсус замонавий мактаблар, мактабгача таълим муассасалари фаолияти ҳам тақдим этилди.

Халқаро кўргазма доирасида болалар учун турли анжуманлар, модалар намойиши уюштирилиб, китоблар, таълим муассасалари, даврий нашрлар ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.

– Бугун жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистонни спорт мамлакати, дея эътироф этмоқда, – дейди Андижон вилоятидаги “UzDongju Paint” Ўзбекистон – Жанубий Корея қўшма корхонаси менежери О.Ғозиев. – Қўшма корхонамиз бу йилдан бошлаб янги тармоқ – спорт кийимлари тайёрлашни йўлга қўйди. Айни пайтда 100 нафардан зиёд ишчи меҳнат қилаётган янги цехимизда йилига 80 минг жуфт спорт пойабзали тайёрланиб, аҳоли ва савдо дўконларига етказиб бермоқдамиз. Энг муҳими, жорий йилда Маҳаллийлаштириш дастури асосида енгил оёқ кийимлари ишлаб чиқаришни ҳам бошладик.

«Болалик дунёси – 2016» болалар ва ўсмирлар учун товар ва хизматлар халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси аҳоли, айниқса, болалар ва ўсмирларни соғлом турмуш тарзи, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш, баркамол авлодни тарбиялашга доир илғор ишланмалар билан таништиришга хизмат қилади.