Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда бир нечта кўчалар вақтинча ёпилади
15:37 / 2023-05-17

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 21 май куни “Мен ғолиб” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади. Шу муносабат билан шаҳардаги қуйидаги кўчалар вақтинча ёпилади.

20 май куни соат 10:00 дан 21 май куни соат 11:00 гача Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб кўчаси бўйлаб Бешёғоч кўчаси билан кесишмасигача.  

21 май куни соат 5:30 дан соат 9:00 гача Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб ва Ойбек кўчалари бўйлаб Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасигача, шунингдек, Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан Нукус кўчаси бўйлаб Рим католик черковигача.  

ЎзА