Тошкентда Беларусь-Ўзбекистон аграр форуми бўлиб ўтади
25-26 февраль кунлари ўтадиган форумда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, қайта ишловчилар, чакана савдо, ускуна ва технологияларни етказиб берувчилар, инвесторлар, дизайнер ва саноат университетлари вакиллари иштирок этади.

Тадбирга Беларусь Республикасидан 80 дан ортиқ корхона ва ташкилотларнинг 150 га яқин вакили ташриф буюриши кутилмоқда. Форум доирасида Беларусь ва Ўзбекистон корхоналари ўзларининг экспорт имкониятларини намойиш этади.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, чорвачилик ва сутчилик, ишлаб чиқаришни лойиҳалаштириш ва қуриш, гўшт ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришда энергия тежамкор ресурслардан фойдаланиш бўйича тажриба алмашилади.
Беларусь – Ўзбекистон аграр форумида иштирок этиш учун тадбирнинг uz.produkt.by расмий сайти орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси
Ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш давлат қўмитаси
Ахборот хизмати