Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда Ахбор Имомхўжаев хотира турнири ўтказилади
12:52 / 2023-07-01

Ўзбек спорт журналистикасининг отахони, футболимиз шарҳловчилик мактабининг асосчиси Ахбор Имомхўжаев хотирасига бағишлаб футбол мусобақаси ўтказилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.  

Ахбор Имомхўжаев хотира турнирида 8 та жамоа қатнашмоқда. “Пахтакор” (фахрийлар), “Тонг” (фахрийлар), ЎФА (фахрийлар), “Журналист” (фахрийлар), шунингдек, Championat.asia, Sports.uz, “Шарҳловчи”, “Сулола” футбол жамоалари иштирок этмоқда.  

Мусобақа низомига кўра, фахрий жамоалар алоҳида, қолган тўрт жамоа алоҳида дастлабки уч кун давомида баҳслашади. Мусобақанинг сўнгги кунида гуруҳлардаги жамоалар ўзаро ўринлар учун кураш олиб боради.  

Пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.  

Т.Рўзиев, ЎзА