Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда AQUATHLON – 2019 турнири бўлиб ўтди
16:12 / 2019-12-24

Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида "AQUATHLON – 2019" мусобақасининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди.


Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида "AQUATHLON – 2019" мусобақасининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди.

Ўзбекистон триатлон федерацияси томонидан ўтказилган мазкур турнирда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган 200 га яқин спортчилар 800 метрга сузиш ва 1,500 метрга югуриш бўйича баҳс олиб борди.

Тўрт ёш тоифасида ўтказилган мусобақадан кўзланган мақсад олдинда турган янги мавсум учун терма жамоага янги номзод спортчиларни саралаб олиш ва уларнинг имкониятларини кўздан кечиришдир.

Турнир давомида Шоҳжаҳон Ёқубов ва Нилуфар Толибжонова 11-14 ёшлилар ўртасида ғолиб бўлган бўлса, 15-17 ёшли спортчилар орасида Камрон Хўжаев ҳамда Латофат Содиқовага тенг келадигани топилмади.

Шунингдек, 18-25 ёш тоифасида Александр Рашетников ва Екатерина Рязанова, 26-32 ёшда фақатгина Шоҳруҳ Юнусов шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.